Психолог маслаҳати

23:40 / 12.03.2020 | Гулнора | 894
Ассалому алайкум! Мен одамларга гапирётганимда уларнинг кўзларига қаролмайман. Бунинг сабаби нима?
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Инсонда таъсирланишнинг уч тури бўлади: ғайри шуурий, (ҳайвоний), эмоционал (ҳис-туйғу), интеллектуал (ақл-идрок). Бу мия иш фаолиятига боғлиқ ҳолда амалга ошади. Ҳайвоний таъсирланишда инсон тўғридан тўғри кўзга қарашдан қочади, негаки буни агрессия (тажовузкорлик), хоинона ҳаракат деб қабул қилади. Эмоционал таъсирланишда ҳижолатчилик ҳисси пайдо бўлади. Биттагина адеквакт (мослик) варианти бу интеллектуал таъсирланишдир. Яъни инсонга қараганда унинг кўзида ителлектини кўра билишга қизиқиш, бу орқали унинг гапини маъносини илғаб олиш, қилаётган ҳатти-ҳаракатини тушуниб олишдир. Сиз ҳам бирон инсоннинг кўзига қараганингизда ҳайвоний ва эмоционал дунёингизни, назарингизни ўзингизда босиб, ўчириб қўйиш одатини қила олсангиз, инсоннинг интеллектига эътиборингизни қаратишга урғу бера олсангиз, сиздаги бу қўрқувлар йўқ бўла бошлайди.  Валлоҳу аълам!