Пул йиғиш

06:54 / 10.03.2020 | Fotima | 667
Ассалому алайкум! Эридан сўрамай пул йиғиб, ота-онасига ёрдам бериш мумкинми? Эрининг рухсатисиз аёл ўзининг эҳтиёжлари учун пул йиғиши мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бесўров олинмаган, ўзи учун мулк қилиб берилган пулни йиғиши жоиз. Бунда эрнинг рухсати шарт қилинмайди.  Валлоҳу аълам!