Қўрқоқлик

01:34 / 13.03.2020 | Fotimaizahro | 1096
Ассалому алайкум! Мени 17 ойлик қизим бор. У тополон қилган вақти оддий гапларимизга кўнмаганидан, қўрқитиб ( итлар кеп қолади, ёки шунга ўхшаш гаплар билан қўрқитганмиз) тинчлантирганмиз. Натижада қизим қўрқоқ бўлиб қолди, ёнида бошқа одамга қаттиқ гапирсам ҳам қўрқиб йиғлаворади ёки жудаям қўрққанидан жим бўп қолади. Энди уни қандай бу ҳолатдан чиқаришни билмаяпман. Илтимос ёрдам беринг.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Болани қўрқитавериш уни ҳаёти давомида турли фобияларга учрашига олиб келади. Зинҳор бундай қилиш мумкин эмас. Бу қўрқитишлар унинг буйрагида етишмовчилик, сўнгра касаллик пайдо бўлишига олиб келади. Ҳозирдан буйрагидаги етишмовчиликларнинг олдини олиш керак. Боланинг кайфиятини доим кўтариб туриш керак, ота-она кўтаринки руҳда юрганини бола кўриб туриши керак. Унга оз-оздан кишмиш, қора олхўри, қора шоколад, нок, банан едириб туриш керак. Ухлашидан аввал илиқ сутга озгина асал солиб ичириш, чўмилтириш, енгилгина силаб муолажа қилиш, кайфиятига зарар қилмайдиган эртак китобларини ўқиб бериб ухлатиш керак. Кун давомида қизингизни қайта-қайта бағрингизга маҳкам босиб туринг. Унга доимо далда беринг. Муҳаббатингизни, меҳрингизни изҳор этиб туринг. Ёлғиз қолдирманг. Кўп гаплашиб туринг. Бола билан биргаликда турли  ўйинлар ўйнаб туриш керак. Рангли қаламлар, бўёқлар ёрдамида тез-тез расмлар чиздириб туриш унинг қўрқувларидан халос бўлишига яхши ёрдам бўлади.
 Валлоҳу аълам!