Чақалоққа ақиқа

07:58 / 16.03.2020 | Каримова | 780
Ассалому алайкум! 4 та фарзандим бор. 4- си қиз, яқинда 2 ойлик бўлади. Хўжайиним ишлайди, лекин ҳозир қўй олиб, ақиқа қилишга шароити йўқроқ.Кейинроққилишларини айтадилар. Уйда бекор тургантилла тақинчокларимдан сотиб қўй олиб, ақиқа қилсак бўладими ёки албатта отаси қилиши керакми? Қўй сўйиб ақиқа қилиш болани соғлом ўсиши учунми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, қўй сўйиб ақиқа қилиш боланинг соғ униши таъминоти. Уни отаси қилиши керак. Отасининг имкони бўлмаса, онаси қилса ҳам жоиз.  Валлоҳу аълам!