Ассалому алайкум! Мени 3,5 ёшлик қизалоғим боғчага боради. Уйда жуда шўх ва тўпалончи, бироқ зеҳни ўткир, қизиқувчан. Тарбиячиларни айтишларича боғчада мулойим бўлиб юрар экан. 1. Муаммо шундаки у ерда доим нарсаларини унутиб қолдиради. Баъзида ўртоқларим зирагимни ечиб олди дейди, баъзан кийимларини ҳам бошқаси адашиб кийиб олса айтолмасдан келаверади. Ҳар куни такрор ва такрор пишиқроқ бўл дейман, негадир буни уддалай олмаяпти. Қандай йўл тутсам экан?
2. Қизимни Аллоҳ насиб этса 6 ёшдан мактабга беришни режалаштиряпмиз. Хотираси мустаҳкам. Қуръондан ҳам кичик суралар ва зикрлар, дуолар ва Пайғамбаримиз с.а.в ҳаётлари ҳақида турли маълумотларни ёдлаган. Бунга муносабатингиз? Жавоблар учун катта раҳмат! Фаолиятингизни Аллоҳ барака ила ризқлантирсин!
– Ва алайкум ассалом!
Қизингизнинг бундай ҳолати ўзингизнинг ёшлигингиздаги ҳолатингиз бўлса керак. Боғчадаги психолог билан суҳбатлашинг ва маслаҳатига риоя қилинг. Ёнғоқ, магиз, туршак ҳамда витаминли сабзавот ва мавалар кўпроқ беринг.Турли лего ва ақлни чархловчи ўйинчоқлар олиб беринг ва ўзингуз ҳам қизингиз билан шуғулланинг. Бундай қизлар кейинчалик пишиқ, ғайратли бўладилар.
2.Фарзандингизни 6 ёшдан мактабга беришингизни маслаҳат бермаймиз. Сабаби бола жисмонан ўқишга тайёр бўлмайди. Январ, феврал ойига келиб чарчаб қолади ва ўқигиси келмай қолиши жуда кўп кузатилган. Ҳар нарсанинг ўз вақти-соати яхши.