Аёллар сартароши

08:33 / 18.03.2020 | Nigora93 | 609
Ассалому алайкум! Уй бекасиман. Ҳунар ўрганиб оиламга ёрдам бермоқчиман. Аёллар сартароши, яъни фақат рўмолли аёлларнинг рўмолини ва макияжини қилиб даромад қилишга динимиз қандай қарайди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қош териш, татуаж қилиш ва шу каби шариат тақиқлаган ишлардан бошқасини, жоизларини қилиб пул топиш дуруст.  Валлоҳу аълам!