Қарз

22:11 / 18.03.2020 | Зилола | 495
Ассалому алайкум! 23 йил олдин бировдан 10 сўм қарз олганман. У одамни топишнинг умуман иложиси бўлмаяпти. Унинг номидан садақа қилиб юборсам ҳозирги пулда нечпул беришим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша вақт 10 сўмга нима нарса келса, ўшанинг бугунги қийматини чиқарворасиз. Мисол учун, ўша пайт 10 сўмга битта дафтар келган бўлса, худди ўша дафтарнинг бугунги кундаги баҳосини эгасининг номидан садақа қилиб юборасиз.  Валлоҳу аълам!