– Ва алайкум ассалом! . Инсон бандасининг қалбида ихлос, иймон ҳиссини уйғота олмайди. Бу ғайб ишидир. Ҳидоят Аллоҳдан. Лекин турмуш ўртоғингизга ўзингизнинг хулқингиз, бу йўлдаги ибратингиз билан таъсир эта оласиз. У учун кўп дуода бўлинг. Эркак киши ўзини аёл кишидан анча устунлигини жуда яхши билади. Шу сабаб аёл киши эркак кишига бирон нарсани ўргатса ёки уни бирон ишга ундаса албатта ўзига паст назар билан қаралгандек, эркаклик ғурури поймол бўлгандек ҳис этади. Яъни сиз турмуш ўртоғингизга қанчалик ҳақ бўлсангиз ҳам ақл ўргата олмайсиз. Аввал эркак кишига таъсир ўтказиш учун унинг “тилини” ўрганиш керак. Тасаввур қилинг, аёл киши пастдан туриб юқорида турган эркак кишига қараяпти. Эркак кишига ана шу тарзда муомала қилиш керак. Яъни итоатлик билан, бўйин эгиш билан, оилада эркак бошлиқ эканлигини намоён қилиш билан муомала қилинса, эркак киши ҳам аёлнинг ҳоҳишларига қулоқ сола олади. Валлоҳу аълам!