Фарзандим тарбияси

02:04 / 30.03.2020 | Mohinur | 590
Ассалому алайкум!
Мен савол ёллашдан мақсадим қизими тарбияси борасида болиб Мен 2 йил аввал келин болиб тушган хонадонда овсинимни 2 та қизи бор экан 1 қизи огриқчанлиги сабабли унга хеч Ким қаттиқ гапирмас экан хуллас иккаласини хам тарбияси Мен ун огир туюлди бошида айтдим лн овсиним гапимни огир олиб боларини қаттиқ ургани сабабли қайтиб гапрмадим бизни уйда тартиб интизом кучли болгани ун уларни қилиқлари менга тарбиясиз коринди уйимга киришганида хамма ёқни очиб нарса қидиришади қолига ёққан нарсани олиб чиқиб кетади олиб қолишни иложи ёқ эсидан чиққунича. чонтакларимни кавлаб коради хаммани олдида ичидаги нарсаларни олиб олишади айниқса пулни, қаттиқ гапириб танбех берсез юзизга тупуриб юборади бу менда 2 3 марта болди асабийлашиб кетдим айтгани болади, овқат сузиб келсез хама гошларини териб еб қойишади суюқ болса идишлардан бирма бир олиб йийишади, нонни исроф қилишади увоқ қилиб, уйга оёқ кийими бн кириб юради охири мени боламмиди озини онасини боши қотсин деб ташлаб қойдим энг кичиги 1 ярим ёшли боласи опаларини қилиқларини қайтаряпти хатто чонтек титкилаяпти мени қорқитгани мени фарзандим хам шу муҳитда катта боляпти мени фарзандим хам уларга охшаб қолмасмикин деб қорқяпман нима маслахат берасизлар
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Тарбия албатта оиладан бошланади. Аммо она катта таъсир ўтказади. Сиз тарбиясига кучли эътибор бериб, бунга ўта жиддий ёндашсангиз, болаларингиз беодоб бўлмайдилар. Энг асосийси оқ ва қорани ажратишни ўргатиш. Яъни бу каби шароитда тарбия кўраётган болаларга бировнинг ҳаққидан қўрқишни ўргатиш керак. Овсинингизнинг болаларининг қилиқларини тўғри ёки нотўғрилигини фарзандларингизга доимо аниқ қилиб эринмай тушунтириб ўтишингиз керак. “Бола азиз, боладан қилиғи азиз” деган нақл бор ўзбекчиликда.  Валлоҳу аълам!