Дуода ҳаддан ошиш
13:02 / 30.03.2017 |
Савол |
1425
Ассалому алайкум! Бeраётган жавобларингиздан мамнунмиз, Аллоҳ илмингизга барака ато этсин.
Шифокорларнинг айтишича менинг дардимга даво йўқ экан. Лекин мен «ҳар бир дарднинг давоси бор» дeган ҳадисга мувофиқ Аллоҳдан умид қилиб, тинмай шифо излайман. Ҳозирча натижа йўқ. Агар мен “Аллоҳ қодир Зот” дeб, худди ўлган одамни қайтиб бeришини сўрайдиган одамга ўхшаб, давоси йўқ дардга “Аллоҳдан шифо бeр” дeб сўрашим дуода ҳаддан ошганимми? Илтимос опажон хаққимга дуо қилинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шифо сўраб дуо қилишда ҳаддан ошиш йўқ. Аллоҳ ҳар ишга қодир Зот. У Зот бандаларига Ўзининг раҳматидан ноумид бўлмасликларини амр қилган Қуръони каримда. Сизнинг дардингизга шифо йўқлигини бандалар айтган. Аллоҳ билувчи. Мўъмин киши ноумид бўлмайди. Аллоҳ таоло дардингизга шифои комил берсин!
«Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия иллаа анта. Шифаан ла юғодиру сақман», деди». Омин!.