Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Саволим: бир танишим рўза вақтида эрталаб ухлаб қолса (нонушта қилмасдан) кун давомида оч юриш орқали тутарди. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар сиз айтётган рўза Рамазон рўзаси бўлса, саҳарлик қилмай ухлаб қолган бўлса, ҳеч нарса емай рўзасини тутишга мажбур. Чунки Рамазон ойида саҳардан то шомгача ейиш ичиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам