Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Бугун бирга ишлайдиган амакимиз намозни вақтида ўқиганимга танбеҳ бердилар. “Аёл киши вақтида эмас, эркак кишидан ўн дақиқа чамаси кечиктириброқ ўқиши керак” деб айтдилар. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Амакингиз айтган гап асоссиз. Аксинча, намозни илк вақтида ўқиган афзал.
ابن عمر مرفوعا : » الوقت الأول من الصلاة رضوان الله والآخر عفو الله » . رواه الترمذي والدارقطني
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан санадини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказиб ривоят қилинади:
«Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг ризоси (ризосини топадиган вақт), охирги вақти Аллоҳнинг афв қилиш вақти».
Термизий ва Дорақутнийлар ривоят қилишган.
Валлоҳу аълам