Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа билимингиз бунданда зиёда бўлсин ва бизга ҳам сиздек билимли бўлишни насиб айласин. Ҳар бир жавоб охирида валлоҳу аълам сўзи қўшилган бўлади. Бу сўзнинг маъноси нима? Қайси вақтларда қўшиб айтилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! «Валлоҳу аълам»нинг маъноси «Аллоҳ билувчироқ» деганидир. Шариатга, фиқҳга, умуман, динга оид саволларга жавоб берилганда ушбу ибора ишлатилади. Бу эътиқод жиҳатидан зарур ҳамда жавоб беришнинг одобидир. Валлоҳу аълам