Зино

08:41 / 19.03.2020 | Muslima | 879
Ассалому алайкум! Аянчли аммо барча биладиган, ҳатто ўзбек оммавий маданиятида уят деб билишмайдиган ҳол, бу йигит қизлар тўйгача учрашиб юриши, клип ва киноларда қиз бошқасига турмушга чиқиб кетади. Номаҳрамлар учрашиб юргандан сўнг турмуш қуриши керакми ёки бошқа-бошқа инсон билан оила қурса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда аянчли. Номаҳрамларнинг бундай юриши шаръан ҳаромдир. Ўшандек юрганлар бир-бирлари билан турмуш қурганлари яхши. Лекин шундай бўлсада, келгусида бир-бирларига нисбатан беҳурмат бўлишлари кўп кузатилган, чунки ҳар бирлари шерикларининг гуноҳларига гувоҳ бўлганлар. Ким бир неъматни вақтидан олдин шошиб оламан деса, ўша неъматдан бебаҳра бўлади. Пок оилали бўлгунича сабр қилмай ҳаром ишга берилганлар бунинг бадалини бахтсиз бўлиб ўтайдилар. Агар киши шундай ишларни қилиб юрганидан кейин астойидил пушаймон бўлиб тавба қилса, ўзини ислоҳ қилиб яхши одамга айланса, бошқаси билан турмуш қуриши жоиз бўлади.  Валлоҳу аълам!