Фарзандларим айтганим 1 мартада бажаришмайди

16:18 / 29.03.2020 | Ситора | 556
Ассалому алайкум! Менинг 4 нафар фарзандим бор. Катта қизим 13 ёш, иккинчи фарзандим 12 ёш, кенжа қизим 8 ёшда. Кичик ўғлим 3 ёш. Саволим шундан иборатки, фарзандларимга бирор савол берсам, эшитмасликка олиб жавоб беришмайди. Иш буюрсам ҳам бир марта айтганимда бажаришмайди. Бу мавзуда анча гаплашганман, бир икки марта фойда қилсада, яна эсидан чиқаришади. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Болаларингизда ўзингизга нисбатан бўлган ҳурмат уйғота олмагансиз. Эҳтимол қўл кўтарганингиз ёки ўта қўпол муомала қилганингиз, уйдагиларингизнинг сизга бўлган муомалаларида ҳурмат ҳисси сезилмагани ҳам бунга сабаб бўлади. Ўз устингизда кўпроқ ишлашингиз керак. Ўзингизни қадрингизни билишингизни болалар феъл-атворингизда сезишлари билан сизга бўлган ҳурмат ҳиссини ошишига олиб келади. Болаларингиз билан уйингиздан узоқ бўлмаган жойларга қорнини тўқ қилиб сайрга олиб чиқинг. Бу вақтда қизиқарли воқеаларни гапириб беринг. Болаларингизга болага қарагандек эмас, бир шахсга қарагандек муомала қилишингиз керак. Ухлаш олдидан бирон эртак айтиб бериш, ўқиб бериш баҳонаси билан кўпроқ ибратли воқеаларни, ривоятларни айтиб беринг Валлоҳу аълам!