Ассалому алайкум! 4 ёшли ўғлим бор. Уйда битта келинман (ҳозирча) яъни бошқа кичкина бола уйимизда йўқ. Бизни фарзандимиз туғилганида ҳамма қўлма-қўл қилиб эъзозлашди. Уйда кўпчилик турамиз 10 та одам. Оғзидан чиққанини муҳайё қилишарди (ҳозир ҳам) эркаланиб бор овози билан йиғлаб этганини қилдирарди. Бу қилаётган ишлари нотўғрилигини боламга тушинтиришга урунсам, мени диққат билан эшитиб тушунади. Лекин уйдагилар яна ўша аҳволга солиб талтайтиришяпти. Уйдигиларга, қайнона ойижонимлага бу нотўғри диб этолмайман, кўйнилари оғриб қолишидан қўрқаман. Боғчага боргандан кейин сал эсини танигандан кейин Қуръон сураларини ёдлатяпман (ҳозирда 10 та сура бўлди). Мени кўрса, адасини кўрса яхши бола бўлиб юради. Биз бўлмасак жуда эрка, бетарбия, тантиқ бўлиб кетади. Хатто кўча-куйга обчиқишганда ҳам шу аҳвол. Иккинчи ўғлимиз ҳам анча эсини таниб қолди (2 ёш бўлади ҳадемай). Акаси нима қилса кичкинам ҳам шунақа қилади. Фарзандларимнинг тарбиясидан ҳавотирдаман. Уйдигиларнинг кўнгилларини оғритиб қўйми деб болаларимга зулм қилмаётганмикинман? Бир икки чиройли қилиб гапирганимда "Қариганда кўрган набираларимиз. Эркалик қилса бизга қиладида", дейишган. Шундан бери оғиз очмайман бу мавзуда! Нима маслаҳат берасиз? Бу кетишда давом этса болаларимни қандай қилиб тарбиялайман?!
– Ва алайкум ассалом! 4 ёшли боладан кўп нарса талаб қилмаяпсизми? Бола кимгадир эркалик қилиши табиий-ку! Менимча, сиз, хўжайнингиз ҳам қаттиққўллик қилаётганингиз учун ҳам қайнонангиз ёки бошқаларга ёпишаётгандек. Кези келганда болани жуда эркалаб, бағрингизга босиб, ўпиб, бош ,орқаларини силаб ширин гаплар айтишингиз керак. Қайнонангизни ҳам яхши кўришингизни уларга айтиб туринг. Улар ҳам қариганда ёш боладек бўлиб қолишади, диллари оғриб қолмасин. Сиз чиройли муомала қилсангиз, улар ҳам: "Ойингнинг, дадангнинг айтганларини қилшинг керак" ,- деб айтишади. Исломий одоб билан тарбиялашни бошлабсиз Аллоҳ барака берсин! Ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади.