Чилла ёсин

01:37 / 20.03.2020 | Sadaf | 960
Ассалому алайкум! Дардман касал инсонга чилла Ёсин ўқитса ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса яна нима қилса бўлади? Илтимос маслаҳат беринг Устоз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши ўзига «Тобим йўқ», деган Собитга:

«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди.

«Ҳа», деди у.

«Аллоҳумма! Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ-шаафий. Лаа шаафия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича:

«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказгувчи! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Ўзингдан ўзга шифо берувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»

 Валлоҳу аълам!