Ассалому алайкум! Мени 19 ҳафталик ҳомилам бор. УЗД да боланинг ҳамроҳи шишганлигини айтишди. Нима маслаҳат берасиз? Иложи бўлса табиий даволардан. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлик даврида ривожланишнинг қалтис (критик) муддатлари мавжуд. Модомики йўлдошда ўзгаришлар пайдо бўлган экан, Республика скрининг марказига мурожаат этиб, бу ҳолатингиз юзасидан керакли малакали текширув ва тавсияларни олганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!.