Саждадаги дуо

16:48 / 20.03.2020 | Nozigul | 753
Ассалому алайкум! Баъзи дугоналарим фарз саждасида 3 марта "Субҳаана роббиял аълаа" деб кейин Аллоҳдан қилган гуноҳини афв қилишини сўрашларини айтишди, шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай дуо фарз намозларида эмас, нафл намозларида қилинади. Инсон лафзидан бўлган дуо фарз намозини бузади.  Валлоҳу аълам!