Ўсмирни ўқишга қизиқтириш

05:02 / 15.03.2020 | Мадина | 682
Ассалому алайкум! Мени 11 ёшли ўғлим бор, қанча уринсам ҳам уни ўқишга қизиқтира олмаяпман, ҳаттоки бирон нарса олиб бериш эвазига ҳам. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади, илтимос маслаҳат беринг.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!  Ўқишга қизиқтириш, яъни илм олишга муҳаббат уйғотишни мактабга беришдан аввал ҳаракат қилиш керак эди. Аммо ҳали ҳам бўлса олимлар ҳақида суҳбатлашиш, ўзингиз ўқиган китоблар ҳақида айтиб беришингиз, қолаверса ўқиётганингизни кўриши ҳам ўқишга қизиқишларини очиши мумкин.  Ўғлингиз балоғат ёшида. Бундай даврда фарзандингиз билан дўстона самимий муносабат ўрнатиш жуда зарур. Ҳар бир шахс индувидал, унинг ўзига хос иқтидорлари бўлади. Кимнингдир иқтидори спортда, кимникидир ҳунарда, кимникидир ўқишда...  Аввалам бор боланинг айнан қайси томондан иқтидори борлигини аниқлаб, ана шу иқтидорларини ривожлантириш керак бўлади. Ўсмир болаларда физиологик ўзгаришлар ҳисобига руҳиятида ҳам таъсирчанлик ошиб кетади ва тўғри ёндошилмаса ички баҳонинг пасайиши ҳам кузатилади. Бу эса ўз навбатида турли ноҳушликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун болани қўллаб қувватлаш, уни бировлар олдида изза қилмаслик, яхши кўрган, ўзи мазза қиладиган ёналишига кўпроқ шароит яратиб бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шунингдек сизга қуйидаги видеолавҳани кўришни ҳам тавсия қиламиз: https://t.me/bintusodiq/8811