Пенсия

08:19 / 20.03.2020 | Азамат | 470
Ассалому алайкум! Қарамоғимда руҳий касал опам бор. Нафақа пулини ўз ўрнида ишлатиш лаёқати йўқ. Ўзига алоҳида таъминот қилишнинг имкони йўқ. Оилада умумий кирим-чиқим қиламиз. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нафақа пулини ўзи учун сарфлаш керак. Ўзи тасарруф қила олмаса, валиййи унинг номидан ўзи учун сарф қилади. У пулда бошқаларнинг ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!