– Ва алайкум ассалом! Қайнона ва келин муносабатлари доим мушкул вазиятларни туғдиради. Аммо бу икки инсондан бири сабр ва донолигини кўрсата билса барча муаммолар яхшиликка, эзгуликка айланади. Қайнонангизни ҳаёлан яхши кўринг. Сиз ҳаёлингизда ҳам уни ёмон кўришингиз сиздан шундай энергияларни таратиб турадики буни у ҳис этади ва ўзи тушунмаган ҳолда сизни ҳам ёмон кўра бошлайди. Бу гўё охири йўқ узилмас айлана шаклидаги муаммолар айланасига ўхшайди. Сиз хафасиз ва қайнонангиз сиздан ҳафа. Чунки бу ерда сиз ҳаёлларингизнинг аксининг маҳсулини кўраяпсиз. Сиз ҳаёлларингизни тўғирлашга ҳаракат қилинг. Ҳаёлларингизда қайнонангизга совғалар улашинг. Уни қаттиқ қучоқланг. Гулларни ҳадя қилинг. Ширинликлар пишириб “сизга илиндим, сизсиз томоғимдан ўтмаяпти” деб кўринг. Гўёки онангизга қандай муомала қилсангиз ана шу муомалаларни қайнонагизга қилинг. Албатта онсон иш эмас. Чунки нафратланиб турган инсон бирдан меҳр-мурувват кўрсатиши мушкул иш. Аммо шу ишни бажара олсангиз ҳаётингизда ҳам қайнона келин ўртангизда секин-секин меҳр кўпая бошлайди ин шаа Аллоҳ. Билингки ҳаммаси ўзингизнинг қўлингизда. Нафратларингизни ҳайдайман, қайнонам менга нисбатан ўзгаради, мени яхши кўради десангиз, бу қилган яхши гумонларингиз эвазига ин шаа Аллоҳ ҳаётингиз ҳам яхши томонга ўзгаради. Валлоҳу аълам!