– Ва алайкум ассалом! Эндокринолог кўригига боришингиз керак. Гормон тизимида ўзгаришлар юз берганда аёл киши шундай ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Бу қўрқинчли ҳолат эмас. Эҳтимол минераллар, витамин Д ва бошқа витаминлар етишмовчилиги бордир. Соғлигингизга эътиборлироқ бўлсангиз ҳаммаси ўзгаради ин шаа Аллоҳ. Ишларингизнинг юришмаслиги ҳозирги ҳолатингизда табиий ҳолатдир. Чунки кўтаринки руҳда бўлиш, яхшилик гумонида бўлиш, келажак сари яхши ниятлар билан интилиш соғлигингиз туфайли сизда кузатилмайди. Кўриб турибсизки ҳаммаси соғлигингизга тақалаяпти. Албатта эндокринолог, гинеколог мутаҳассисларига мурожаат этинг. Сўнгра психолог билан суҳбатлашиб олсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!