Ахлатдан қон келиши

03:43 / 30.03.2017 | Савол | 13351
Ассалому алайкум! Эрталаб қорним очиб тураман, қорним дам бўлади, яна ахлат бироз қон билан чиқаяпти. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Сизга ФГДЭС фиброгастродуоденоэндоскопик текширувидан ўтишни тавсия қиламан. Бу ошқозон ёки 12 бармоқли ичак яра касаллигининг аломати бўлиши мумкин . Агар ахлатда қон аралаш бўлиб, уни ранги қизил бўлса орқа тешик трешинаси ёки геморрой натижаси бўлиши мумкин , агар ахлатнинг ранги қорамтир бўлса унда ошқозон-ичак трактининг юқори қисмларида яра борлигидан нишона. ФГДС га тушинг ва гастроэнтерологга мурожаат қилинг