Эрга илм ўргатса бўладими?

16:44 / 28.03.2020 | Robiya | 155

Ассалому алайкум! Ўзим илм олишни бошлаб, энди сураларни ёдлаябман. 1)Хўжайнимни ҳам ўрганиш ниятлари бор, лекин ўргатадиган одам йўқ, ҳам сал ҳижолат бўляптилар шекилли. Шунга ҳарфлардан бошлаб мен ўқитиб турсам бўладими? 2) Ўзи дарс олиб юрган одам бошқаларга ҳам ҳарф ва калималар (бошланғич дарсликлар)ни ўргатиши мумкинми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Устози ўргатавер, деб ижозат берса, ўргатиш жоиз. Эрнинг аёлидан ўрганиши ҳам жоиз. Аллоҳ манфаатли илм берсин!  Валлоҳу аълам!