Интернетдаги конкурслар

06:56 / 27.03.2020 | 《M》 | 430
Ассалому алайкум! Ҳозирда интернетда (Инстаграм, телеграм) ларда турли конкурслар ўйналмокда. Бу конкурсларга ҳомий бўлиш ёки совғани ютиб олиш ҳаромми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!