Уйдан сўрамай таом олиб чиқиш

15:20 / 24.03.2020 | Behzod | 644
Ассалому алайкум! Кечирасиз! Мен аёлим билан бир масалада тортишиб қолдик. Аёлим ишига уйдан сўрамасдан таом олиб кетади. Шунга урушсам “ҳаққим йўқми?”, деб дил хиралик бўлди. Аёлимга сўраб олишлигини айтсам “ҳомиладор аёлманку”, деди. Шу масалага ёрдам бериб ечими ва жавобини беринглар!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи учун олаётган бўлса, сўраши шарт эмас. Уйдаги ҳар бир луқмани сўраб ейиш танглик туғдиради, қолаверса аёл кишининг кўнглига тегади бу иш, ҳамда ҳомиладор экан. Унинг таъминоти, жумладан озиқасини таъминлаш сизнинг бурчингиздир. Бошқалар учун таом олиб кетаётган бўлса, уни сўраши керак.  Валлоҳу аълам!