Ҳайз пайтида Оятал Курсийни ўқиш

17:18 / 24.03.2020 | Moxi | 889
Ассалому алайкум! Ҳайз вақтида саловатлар, истиғфор ва дуо ўқиб юриш мумкин деб ўқигандим. Саволим дуо деганда нималар назарда тутилган? Масалан: мен ҳар уйқудан олдин, кўчага чиқаётганимда “Оятал Курсий”, “Фотиҳа”, “Ихлос”, “Нос” ва “Фалақ” сураларини айтаман. Ҳайз ҳолимдаям айтсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуо Аллоҳ таолога мурожаат қилишдир. “Оятул курсий”, “Фотиҳа”, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нос”лар Қуръони каримнинг суралари бўлиб, уларни узрли ҳолатда ўқиш жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!