Гепатит С ҳақида

14:04 / 30.03.2017 | Савол | 1983
Ассалому алайкум! Ассалом алайкум! Гепатит С ҳақида маълумот берсангиз. Бир ёшга тўлмаган болаларга юқиш эҳтимоли қанчалик? Гепатит С фақат қон орқали ўтишидан хабарим бор. Оғиз бўшлиғидан ва С билан касалланган касалнинг қўлидаги қон юқидан сиртқи қавати шикастланган болага касаллик юқиши мумкинми? Юққанда белгилари билинадими ёки унда ҳам қоннинг ичида билинмасдан юраверадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Шифокор:
.Арзимайди. Вирусология Илмий текшириш институти ёки Боровский мед. колледжини атрофида Иммуномед хусусий лабараториясини тавсия қиламан. Шу ерда(1-сида) Фарход ака профессор ишлайдилар , жуда кучли мутахассислар ,маслаҳат керак бўлмасин-у… ҳар эҳтимол билганиз яхши кимларгадир керак бб қолса