Ҳомиладорлик

14:07 / 30.03.2017 | Савол | 1717
Ассалому алайкум! 4 йилдан бери фарзандли бўла олмаяпман. 2 йилдан бери шифокорга қатнайман. Склераполекистоз бўйича лапараскопия операция қилдирдим, лекин 3 ой бўлаяпти натижа йўқ. Нима қилай? Маслаҳат беринг.
Шифокор:
.Ассаламу алайкум.
Авваламбор тушкунликка тушмай ,яхши гумонда бўлишингизни ва дуоларингизни кўпайтиришни тавсия этаман.
Умуман олиб қаралганда,лапароскопиядан кейинги ҳомиладорлик 1 йил ичида содир бўлиши -бу нормал ҳолат ҳисобланади. 1 йил ўтгач ҳам ҳомиладорлик содир бўлмаса гинеколог кўриги ва махсус қўшимча текширувлар ўтказилади.Тиббий статистика маьлумотларига кўра лапароскопиядан кейин 15% ҳолатлардагина тегишли натижага эришилмаган , қолган 85% ҳолатда эса натижа ижобий бўлган.Маьлумотларга кўра ,лапароскопия операциясидан кейинги ҳомиладорлик 1-5 ой ичида 30%,5-8 ой ичида — 40%,9-12 ой ичида эса 15% ҳолатларда рўй бериши кузатилган. Бу операцияни бошидан ўтказаган аёлларга ҳомиладорликни операциядан 3 ой мухлат ўтгачгина режалаштириш тавсия этилади.Бу она организмини бу давр мобайнида қайта тикланиши ва бўлажак ҳомиланинг нормал ривожланиши учун етарли муҳит шаклланиши учун муҳимдир.
Агар сизда овуляция ва эндометрий меьёрий ҳолатда бўлса(буни УЗД кўрсатади) ,хавотирга ўрин йўқ.Тез орада бахтли оналар қаторига қўшилишингизга тилакдошман