Ассалому алайкум! Қуръон хатм қилиш арафасидаман. Хатм қилсам турмуш ўртоғимни қарзларидан қутулиши учун атасам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръони Карим хатмини бунақа нарсаларга аталмайди. Аммо Қуръони Карим хатмидан кейин қилинган дуолар мустажоб деган гап бор. Шунга кўра Қуръон хатмидан кейин қарздан қутулишни сўраб дуо қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!