Дори ҳақида

04:09 / 30.03.2017 | Савол | 2117
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ҳофитол номли дори воситаси қай тартибда қабул қилинади? Ҳомиладорликнинг 10-11 ҳафтасидаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Шифокор:
.Ассалому алайкум хурматли аёллар. Хомиладорлик пайтида бирон-бир дори воситасини(д.в.) кабул килишдан олдин куйидаги маълумотларни укиб чикинг. Фактлар:1.ножуя таъсирга эга булмаган д.в. мавжуд эмас. 2. 60% тавсия этилган д.в. Рационал ёки максадга мувофик холда берилмайди.
Статистик маълумотларга кура 60-80% аёллар хомиладорлик пайтида турли хил д.в. кабул киладилар, 5% холатларда хомиланинг тугма нуксони аёлларнинг д.в. кабул килиши билан боглик.
Д.в. Нима учун хавфли? Купчилик д.в. Хомила йулдоши оркали хомилага утади. Энди тасаввур килинг, хомила ривожланиши жуда куп микдордаги хужайраларнинг тез булиниб купайиши билан кечади, бу хужайралар эса ташки омил таъсирига жуда сезгир. Бу хужайралар ривожланишидаги озгина узгаришлар(айникса хомиладрликнинг илк даврларида), хомила нуксонларига олиб келиши мумкин. Хомиладорликда д.в кабул килиш шарти: 1уз хохишича даволаниш мумкин эмас, хар бир д.в кабул килиш шифокор билан келишилган холда булади. 2. 1та дона хам дори воситаси хомиладорликнинг илк даврларида мутлако хафвсиз хисобланмайди! Умуман олганда хомиладорликнинг 1-триместрида д.в. кабул килишдан четланиш тавсия этилади(клиник текширувда кулланиш самарали деб топилган холатлар бундан мустасно, буларга: фолиевая к-та ва йод танкислиги бор мамлакатларда йод препаратлари, хатто бу д.в хеч ким мутлако зарарсиз деб айтолмайди бирок кулланилганда фойдаси келиб чикиши мумкин булган зарадан устунрок). Факатгина яхши урганилган д.в кабул килиш тавсия этилади.
Биз бандалар бизни кизиктирадиган д.в хакидаги маълумотларни каердан олишимиз мумкин? СШАда озик-овкат ва дори воситаларини текшириш буйича федерал комиссия :FDA (food and drug administation) тузилган. Унинг вазифаси окилона килинган илмий текширувларни куриб чикиб, намоён килиш. Мархамат, куйидаги сайтда илмий текширувлар утган д.в билан танишиб чикишингиз мумкин: http://safefetus.com. Яна илмий текширувга асосланиб исботланган д.в оид маълумотларни «cochrane» кутубхонасидан ёки «pub med»дан топишингиз мумкин. Мисол учун сиз ичмокчи булган д.в топиш учун, курсатилган сайтларнинг биронтасига кириб, кидирув ойнасига(поисковое окошко) cynarae scomuli foliae extract(артишок баргларининг экстракти-Хафитолнинг таъсир килувчи моддаси) киритсак, хеч кандай натижа чикмайди. Бу дегани, бу дори воситаси клиник самарадорлиги исботланмаган д.в. Энди айнан сизни холатингиза келсак: бу гурухга кирувчи д.в жигар ва ут йуллари касалликларида кулланилади. Бу дори буюрилишидан олдин УТТ, ферментларнинг активлиги ва б текширувлар динамик тарзда утказилади.(гап шундаки бу гурухга кирувчи д.в келиб чикиши жихатидан синтетик, хайвон ва усимлик табиатли булади. Кулланмада келтирилган доривор усимлик номи булгани учун д.в табиий ва хавфсиздек туюлади). Бу гурухга кирувчи барча д.в.га карши кулланма:1жигар ва ут йулларининг уткир яллигланиши 2 хавфли: ут пуфаги ва ут йулларида тош булса 3 купгина холларда 1неча ой даволанилади 4 дори воситаси рационал овкатланишсиз самара бермайди. Асосийси эсингизда тутинг: купгина холатларда бу касалликнинг сабаби аник булади: инфекцион, психоневрологик, педагогик-ташкилий (генетик мойиллик). Бу касалликнинг сабабини ечиш самараси, хамма ут хайдовчи воситаларнинг таъсир килишидан кучли. Янада тушунарли булиши учун, агар тугри овкатланиш турмуш тарзига риоя килсак(факат корин очганда овкат ейиш, туйгунча овкат емаслик, овкат пайтида суюклик ичмаслик ва х.з) ва аввало шифо албатта Аллохдан эканлигига ишонч. (Илмий текширувга асосан д.в урнига оддий порошок берилганда(бу хакда бемор билмаган) 30% ортик беморлар шифо топган. Лекин биз мумин мусулмонларда ундан хам ортик психологик доирада таъсир киладиган куч бор: бу Аллохнинг мавжудлиги.)
Овкатланиш хакида куп нарсани пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг хадисларидан билиб олса булади.
Хаттоки нотугри ичилган витамин хам захарга айланиб колиши мумкин. Бу хакда Эндрю Четлининг «Проблемные лекарства» китобидан маълумот олишингиз мумкин.(интернетда бор).