Маслаҳат керак
14:13 / 30.03.2017 |
Савол |
1565
Ассалому алайкум! 1 ёшли қизим бўлар-бўлмас инжиқлик қилиб, ғингшийди. Уйқусида кўп безовта бўлади. Бунинг сабаби нимада? Жавоб учун раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бунинг сабаблари қуйидагилардан бири бўлиши мумкин: бола бош мия перинатал энцефалопатияси , гипоксик-ишемик энцефалопатияларда ( кўпинча асфиксия , киндик ўқига ўралиб туғилган ,онасида токсикоз,гестоз бўлган болаларда учрайди ) ,эьтибор етишмаслигидан,қўрққанида , ёлғизликда чўчишдан , оч қолганида , баьзан гельминтозларда -орқа йўлида қичишиш бўлганида , қулоқ,қорин оғриши сабабли , тишлари чиққанида милкларида оғриқ сабабли ,кислород етишмовчилиги сабабли ( хонада етарлича шамоллатиш бўлмаслиги оқибатида ) йиғлаши мумкин. Агар ўғил бола бўлса фимоз — жинсий аьзоларидаги кертмак яллиғланиши сабабли ҳам яхши пешоб қила олмай йиғлайди. Шифокор кўригига олиб чиқишни тавсия қиламан