Ассалому алайкум! Фарзандларимга мактабга олиб боришга справка керак бўлиб қолганида, ўзимни бориб олишга имконим бўлмаса, ҳамширадан тўғрилаб беришини илтимос қилсам ва у тайёрлаб берса, миннатдорчилик юзасидан кўнгилдан чиқариб пул берсам бу порага кириб қолмайдими? Бундай вазиятга кўп дучор бўлаётганим учун хато қилиб қўйишдан қўрқдим.
– Ва алайкум ассалом! Справка ҳаққоний бўлса, сизнинг ишингизга енгиллик киритса, ҳадя маъносида берсангиз, жоиз. Валлоҳу аълам!