Ассалому алайкум! Ассалому алайкум сизга бир савол билан мурожаат қилмочи эдим, қимматли вақтингизни аямасдан жавоб берганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Саволим шундан иборат: мен ўзим муслима аёлман, лекин турмуш ўртоғим будда динига мансуб, никоҳланаётганимизда турмуш ўртоғим калима келтирганлар, лекин турмуш қурганимиздан кейин ўзининг динига сиғинишда давом этмоқдалар. Иккита фарзандимиз бор. Интернет тармоқлари орқали ўқиган маълумотларимда мусулмонлар бошқа диндаги шахс билан турмуш қуришлари мумкин эмаслиги ёзилибди. Илтимос сиздан, маслаҳат беринг, мен қандай йўл тутай? Турмуш ўртоғимга бу ҳақида тўғри тушунтирайми ёки фарзандларим учун умрбод бирга яшайми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муслима аёлга мусулмон киши билангина турмуш қуриш ҳалолдир. У кишига буни тушунтиринг, агар Исломни қабул қилмаса, у билан қололмайсиз