Ассалому алайкум! Ҳозирги чиқаётган қора қаламларни қошга, кўзга суриб таҳорат олганда таҳорат ўтадими? Асосан Хитойда, Россияда, Кореяда ишлаб чиқарилганлари кўпроқ сотиларкан. Хаж -Умрага борганлар ҳам совғага шунақа қаламлар тарқатишади. Қалам массаси ёғли бўлади, сувни ўзидан ўтқазмайдими деб таҳоратимда ўйлаб қолдим. Ишлатсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Мазкур қаламлар сув ўтказади ва таҳорат ҳамда намозингиз дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!