Уйқу ҳолати

17:07 / 25.03.2020 | ominaxon | 645
Ассалому алайкум! Уйқу пайтимда ерга қараб ухлайман. Бунга катталар "бундай ётиш гуноҳ, чунки шайтон шу ҳолатда ухлайди" дейишади. Устоз бу гап қанчалик ҳақиқат?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қоринни ерга қилиб ётишдан қайтарилган.
عَنِ ابْنِ طِخْفَةَ الغِفَارِيِّ، أَنَّ أَبَاهُ أَخْبَرَهُ، أَنَّهُ كَانَ مِنْ أَصْحَابِ الصُّفَّةِ، قَالَ: بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ فِي الْمَسْجِدِ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ، أَتَانِي آت، وَأَنَا نَائِمٌ عَلَى بَطْنِي، فَحَرَّكَنِي بِرِجْلِهِ، فَقَالَ: «قُمْ، هَذِهِ ضَجْعَةٌ،  قَائِمٌrيُبْغِضُهَا اللهُ»، فَرَفَعْتُ رَأْسِي، فَإِذَا النَّبِيُّ  عَلَى رَأْسِي.
Ибн Тихфа Ғифорийдан ривоят қилинади:
«Унга отасининг хабар беришича, у суффа соҳибларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган:
«Туннинг охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб:
«Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», деди.
Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар».
Аммо осмонга қараб ётиш тўғрисида айтган гапларингиз асоссиз.
عَنْ عُبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِهُوَ عَبْدُ اللهِ بْنُ زَيْدٍ بْنِ عَاصِمٍ الْمَازَنِيُّقَالَ: رَأَيْتُهُقُلْتُ لاِبْنِ ؟ قَالَ: نَعَمْمُسْتَلْقِيًا وَاضِعًا إِحْدَىrعُيَيْنَةَ: النَّبِيَّ  رِجْلَيْهِ عَلَى الأُخْرَى.
Уббод ибн Тамимдан, у амакиси(Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Мозаний)дан ривоят қилинади:
«Ул зотни кўрдим», деган эди, мен Уяйнага: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламними?» дедим. У: «Ҳа, чалқанча тушиб, бир оёқларини иккинчисининг устига қўйиб ётганларини», деди».
Ўнг ённи босиб ётиш суннатга мувофиқдир.  Валлоҳу аълам!