Аёлнинг намози

16:54 / 25.03.2020 | Shohista | 1377
Ассалому алайкум! Аёллар беш вақт намозни ҳам ичларида ўқийдиларми? Пешин ва аср намозларини пичирлаб ўқияпман, бомдод, шом, хуфтон намозларини ўзим эшитадиган овозда ўқияпман. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркаклардан фарқли ўлароқ, аёллар намозни уйда ўқийдилар, ва намоз вақтида барча сура ва дуоларни овоз чиқармасдан, лабини қимирлатиб, пичирлаб ўқийди.  Валлоҳу аълам!