Ассалому алайкум! Мени намоз ўқиш учун алоҳида жойнамозим йўқ. Шунинг учун катта,тоза ҳаммом сочиғимни солиб ўқийман. Ўтган куни аммамлар келиб намоз ўқишлари учун жойнамоз сўрагандилар, бера олмадим. Шу тоза сочиғимни намоз ўқишга ишлатсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Махсус жойнамоз бўлгани яхши албатта. Бўлмаса, тоза ва яроқли мато устида ўқиса бўлади. Намоз қабул бўлишига тоза жой шарт қилинган. Валлоҳу аълам