Руқия исми

07:21 / 28.03.2020 | Shaxnoza | 724
Ассалому алайкум! Бўлажак фарзандимга Руқия исмини қўймоқчидим. Яқиндан Кибриё исмини қўйиб бўлмайди деган маълумотни ўқиб қолдим. Руқия исмини фарзандга қўйса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Руқия эмас, Руқайя бўлиб, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларининг исмидир ва албатта уни фарзандга қўйиш жоиздир Валлоҳу аълам!