Атрит

09:43 / 17.04.2020 | Mohinurim | 1186
Ассалому алайкум! 2 нафар фарзандим бор. Биринчисига ҳомиладорлигимда ревматизм билан оғриганман. Ревматоид полеартрит билан бир ўғил, бир қизлик бўлдим. Аллоҳга шукур иккиси ҳам соғлом. Иккинчимга ҳомиладор бўлишдан олдин анча даволандим. Ҳозир 1 ёш бўлди болам. Алҳамдулиллаҳ ибодатдаман. Намозларимни қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Ҳар кеча Қуръони Карим тиловат қилишни жудаям яхши кўраман. Шу кунларда касалим яна безовта қиляпти. Фарзандим эмизикли. Давола олмайман. Фақат битсиллин 5 оламан 20 кунда 1 марта. Кунда 5 маҳал таҳорат олсам оғриқларим кучайиб қоляпти. Ҳар куни пешинда мукаммал таҳорат қиламан ҳаво иссиқ пайтда. Қолган пайт фақат авратимни ювиб, қолган жойларимга таяммум билан намоз ўқишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оёққа махси кийиб, масҳ тортинг. Бошқа аъзоларни ювинг, совуқ сув ишлатманг. Агар шунда ҳам касал зиёдалашса, унда таяммумга рухсат бўлади. Аллоҳ шифо берсин!  Валлоҳу аълам!