Намоз

09:55 / 17.04.2020 | Munisa | 906
Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганимда саждада рўмолим сирғалиб тушиб бўйним бироз очилиб қолди. Бунда намоз бузиладими? Кўйлак енглари билакдан бироз пастга тушса ҳам зарари йўқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авратнинг тўртдан бир қисмидан ками очилиши намозда авф қилинади. Ундан кўпи уч тасбеҳ айтиш миқдоричалик очилса, намоз бузилади. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

Бир аъзонинг тўртдан бирининг очилиши намозни ман қилади.

Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукннинг адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар намозхон мазкур миқдорни қасддан очса, намози дарҳол бузилади.

Болдирнинг ўзи бир аъзодир.

Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва зикр қилинган муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади.

Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.

Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади.

«Авратни тўсиш» деганда шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:

1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.

2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.

Кийим танқис бўлганда аввал ғализ авратни, кейин бошқаларини тўсиш керак бўлади. Агар фақат битта авратни тўсишга етадиган нарса бўлса, у билан орқани тўсиб, олдини қўли билан тўсади. (“"Кифоя" китобидан)