Сочлар

09:48 / 17.04.2020 | Muslima | 724
Ассалому алайкум! Ғусл қилиб бўлгач намоз вақти бўлиб қолса, сочлар ҳўл бўйи йиғиштириб, рўмолини ўраб намоз ўқиш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Намоз ўқишда сочни қуруқ бўлиши шарт эмас.  Валлоҳу аълам!