Сайтдан китоблар

16:17 / 28.03.2020 | Charos | 539
Ассалому алайкум! Телеграм ижтимоий тармоғида бир гуруҳ ўз фаолиятини олиб боради. Ушбу гуруҳни сўралган электрон китобларни фойдаланувчиларга бепул тақдим этади. Бир куни Шайх Ҳазратларининг китоблари сўралганда электрон китоблари тақдим этилди. Хилол-нашр сайтидан олмоқчи бўлганимда тўловни амалга оширмасдан китобни юклаб бўлмаслигини билгандим. Ўша гуруҳ админлари тақдим этаётган китобларни ўқишим мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Бу муаллифлик ҳуқуқига тажовуздир.  Валлоҳу аълам!