Ассалому алайкум! Бир инсон бомдод намозини ўқимайди. Кўпинча ухлаб қолади. Лекин аср, шом хуфтон намозларини ўқийди. Шундай қилса намозлари қабул бўладими? Динда шундай изн борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз вақтида ўқиган намозлари дуруст ва қабул иншаа Аллоҳ. Аммо бомдодга қилган эътиборсизлиги учун гуноҳкор бўлади. Бомдодни ўқимаганлиги бошқа намозларини ҳабата қилмайди. Валлоҳу аълам!