Шариатга зид эмасми?

22:34 / 28 март | Mahbuba Vahhobova | 140
Ассалому алайкум! 1) Овсиним билан фарзандларимиз ораси 2 ой. Менинг ўғлим 7 ойлик. Уларнинг қизлари 5 ойлик. Бирор ерга кетганимизда бир-биримизнинг фарзандларимизни эмизиб турар эдик. Қўшимча ейишмас эди. Ҳозир ундай эмас. Энди қўшимча истеъмол қилишади. Ўша вақтда бизга гуноҳ ёзилмаганми? Баъзилар “улар энди ака-сингил” деса, баъзилар “зикр аҳлидан” сўранглар дейишди. 2 саволим. Мен группа очганман. Буюртма келади. Пулини олдиндан тўланади. Чунки “пулини кейин бераман” деб буюртма қилишгандан кейин “олмайман” дейдиганлар бўлган. Мен куйиб қолганман. Шунинг учун буюртма бераётган инсонга “аниқ ўлчамни айтинг, олинган нарса алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди”, деб бошида огоҳлантираман. Шунақа қилиб савдо қилишим тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Хизматимиз шартига кўра саволлар биттадан берилади. Ўша болачалар бир-бирларига эмишган ака-сингил бўладилар. Улар бир-бирига маҳрам ва ораларида никоҳ жоиз бўлмайди. Шунингдек, икки эмизган она эмизган болалари учун сут она бўладилар. Савол-жавобларда бу ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган.  Валлоҳу аълам!