Жуда ҳам қийин ҳолда қолдим

21:30 / 02.04.2017 | Савол | 1793
Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим фоизга машина олиб, анчагина қарз бўлиб қолганлар. Шу қарзни март ойида бериш керак. Шунга мени отамдан қарз сўрабди. Улар беришмади, чунки мен «берманглар» деб тайинлагандим. «Агар шу қарзидан қутулса яна фоизга аралашиб қолсачи» дейишяпти. Эримни биринчи марта фоизга машина олиши эмас. Аввал ҳам бир марта олган. «Бошқа чорам йўқ» деб, ўз жонига қасд қилмоқчи. Мен жим қараб туролмаяпман. Отамдан ялиниб, ёлвориб пул сўрасаммикин деб ўйлаяпман. Эрим нос,сигарет чекадилар, намоз ўқимайди. «Намоз ўқинг» десам, «судхўрни намози қабул бўлмайди» дейди. Агар ўз жонига қасд қилса мен ҳам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Отамдан пул сўраб берсам шу гуноҳни олдини олган бўламанми? Илтимос менга маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша гапни айтганида нимани ният қилганини сўраш керак. Жавобинг ўзинг билан деганида талоқни ният қилганми ё бошқасиними? Шуни сўранг