Пешона туклари

14:04 / 06.03.2017 | Савол | 5788
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Пешона ва лаб устидаги тукларни терса бўладими? Чунки менинг қошимнинг тепаси жуда қалин. Улар сочим ўсиб чиққан жойгача уланиб кетган. Бу қош терганга кирмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қош ўта қалин, ташқаридан қараганда ҳам одатда ўсадиган жойдан ташқарида ўсиб кетган бўлса, одатий ҳолга келтиришда зарар йўқ. Бу худди мўйлаби ўсган аёл ҳукмида бўлади. Қош ва қошга туташган тукларни териб бўлмайди. Бир қарашда қошлиги билиниб турган тукларни олиб бўлмайди. Ундан бошқасига рухсат берилган. Валлоҳу аълам