Лазер нури

13:27 / 09.03.2017 | Савол | 2091
Ассалому алайкум! Лазер нури ёрдамида қовоқларни олдириш Ислом динига хилоф эмасми? Қош теришчи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Қовоқ олдириш икки ҳолатда жоиз оила бузилишига сабаб бўладиган бўлса, турмуш қуришга ҳалал берса. Бошқа ҳолларда ножоиз.
Қош териш мумкинмаслиги ҳадиси шарифда очиқ айтилган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчи аёлларни — Аллоҳ яратганини ўзгартирувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин», — деди