Ўғил бола учун исм

13:28 / 09.03.2017 | Савол | 2229
Ассалому алайкум! Aссалому алайкум! Илтимос, менга ўғил бола учун исломий, чиройли маъноли исм танлашда маслаҳат берсангиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Ҳамидуллоҳ каби исмлар ҳадисда зикр этилган.
Сабра ибн Абу Сабрадан ривоят қилинади:
«Унинг отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганда:
«Болаларинг кимлар?» деб сўрадилар.
«Абдул Уззо, Сабрата ва Ҳорис», деди.
«Абдул Уззо деб исм қўйма, – дедилар ва уни Абдуллоҳ деб атадилар. Сўнгра: – Исмларнинг яхшиси Абдуллоҳдир, Абдурраҳмондир», дедилар ҳамда уни ва боласини дуо қилдилар. Бугунгача шараф улар биландир».
Тобароний ривоят қилган.
Пайғамбарларнинг, саҳобаларнинг ҳамда улуғ кишиларнинг исмларини қўйиш ҳам фазилат. Валлоҳу аълам